Воқеа жойида жасадларни қидириш давом этмоқда, деди мамлакат бош прокуратураси. Камида 38 киши бедарак йўқолганлар рўйхатида. Ҳозиргача вайроналар остида камида 57 уй бор.
Кўчки 27 мартга ўтар кечаси юз берганди. Табиий офат ҳудудида жами 500 нафардан ортиқ одам бўлган. 163 та уй вайрон бўлган ёки уларга зарар етган. Фожиадан бир ой олдин мамлакат фавқулодда вазиятлар бошқармаси Алауси ҳудудида тоғ жинслари кўчиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди, деб хабар беради mir24.tv.