Гап WASP-17b экзосайёраси ҳақида кетмоқда, у Ердан тахминан 1300 ёруғлик йили узоқликда, Чаён юлдузлар туркумида жойлашган.
Мазкур экзосайёра 2009 йилда кашф этилган. У Юпитердан етти баравар катта бўлса-да, бироқ сайёра оғирлигининг ярмига тенг.
Сайёра ўз юлдузига жуда яқин масофада айланади – ундаги бир “йил” атиги 3,7 Ер куни давом этади. Бу жиҳат уни спектроскопия учун мос объектга айлантиради, олимлар мазкур усулда юлдуз нурларининг атмосфера орқали ўтишини кузатишади. Бу у ерда қайси элементлар мавжудлигини аниқлаш имконини беради.
Аввалги тадқиқотлар WASP-17b атмосферасида аэрозоллар, булутлар ёки туман ҳосил қилувчи майда заррачалар мавжудлигини кўрсатди. Янги маълумотлар булутларнинг кварцдан иборатлигини аниқлади.
Заррачалар ҳажми тахминан 10 нанометрни ташкил қилади. Улар атмосферанинг ўзида ҳосил бўлади, деб хабар беради mir24.tv.