Кеча Европа Лигасида 1/8 финал баҳслари бошланди. Франциянинг “Лион” клуби Португалиянинг “Порту” жамоаси меҳмони бўлди. Учрашувнинг 59 дақиқасида “Лион” футболчиси Пакета мезбонлар дарвозасига гол киритди ва ўйин охиригача ҳисоб ўзгармади.

Испаниянинг “Бетис” клуби ҳам биринчи баҳсни ўз майдонида Германиянинг “Айнтрахт”ига ютқазиб қўйди – 1:2.

Жавоб ўйинлари 17 март куни бўлиб ўтади.