“RomaPress” нашри “Рома” ҳамда Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов ёзги трансфер вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин, деб хабар тарқатди. Унда айтилишича, Элдорга “Фиорентина” қизиқиш билдирмоқда.
Ушбу клуб раҳбарияти ўзбекистонлик ҳужумчини таклиф этиш имкониятларини ўрганиб, ҳужумчи масаласида Рим клубига мурожаат қилган. Бу ҳақда Il Messaggero ва Calciomercato нашрлари ҳам хабар берган.
“Клуб бош мураббийи Винченцо Итальяно жамоаси ҳужум чизиғини кучайтиришни истамоқда ва бу борада “Женоа”нинг собиқ форвардини кўз остига олган кўринади”, дейилади хабарда.
Аввалроқ, Э. Шомуродов кейинги мавсумда ҳам “Рома”да қолиши тахмин қилинганди. Аммо бизнинг назаримизда “Фиорентино”га ўтиш Элдор учун ҳам муҳимроқ. Чунки у ўтган мавсумда 28 ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 4та ассистга муаллифлик қилган бўлса-да, кўп вақтини заҳирада ўтказди. Бу эса унга ўз имконияларини намойиш қилишга халақит беряпти.