Улар Элдор Италиянинг энг кучли жамоаларидан бири – “Рома”га ўтиши ёки ўтмаслигини муҳокама қиляпти. Сўнгги хабарларга қараганда, бу масала ҳал бўлиш арафасида.
Журналист Жанлука Ди Марционинг ёзишича, томонлар трансфер масаласини тўлиқ ҳал қилишган. “Рома” ўзбекистонлик футболчини 17,5 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олади. Бу қиймат бонуслар ҳисобига 20 миллион еврога етиши ҳам мумкин. Шунингдек, Генуя шаҳри клуби Элдорнинг кейинги трансферидан 10 фоиз улуш ҳам олади.
Хабарда айтилишича, Э. Шомуродов душанба куни Римга учиб боради ва шартнома имзолайди.
Хуллас, трансфер масаласи тўлиқ ҳал бўлганини билиш учун душанбани кутамиз.
Бировнинг чўнтагидаги пулни ҳисоблаш яхши эмас, албатта. Аммо ҳужумчимизнинг янги клубга ўтиши тўла ҳал этилмаган бўлса-да, унинг “Рома”да қанча маош олиши ҳам муҳокама мавзусига айланди. Россиянинг “Матч ТВ” телеканали хабарига кўра, Элдор Шомуродов Рим жамоасида йилига 2 миллион евро маош олади. Унинг “Женоа”даги маоши 1,3 миллион евро эди.