Ўзбекистон терма жамоаси ва “Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродов учун кечаги кун унутилмас, қувончли саналардан бирига айланди. Боиси, Шомуродовлар оиласида 14 июнь куни қиз фарзанд дунёга келди. Бунгача Элдорнинг Мустафо исмли ўғли бор эди.

Қайд этиш керак, Осиё Кубоги—2023 саралаши доирасида Наманганда ўтказилаётган Таиландга қарши учрашувда киритилган голларнинг бири Шомуродовнинг фарзандига бағишланди.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов 2019 йилнинг 28 декабрида Омина исмли қизга уйланганди, деб ёзмоқда Аniq.uz