Ҳужумчи гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган ўйиннинг 10-дақиқасида жарима майдонига оширилган тўпга етиб бориб, ўткир бурчак остида турганига қарамай, тўпни парашют услубида рақиб дарвозабони устидан ошириб ташлаб ҳисобни очган эди.
“Сантиметригача аниқ ҳисобланган ва мукаммал ижро этилган бу гол Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатидаги дебютининг ёрқин лаҳзаси бўлди”, дейилади FIFA сайтида.
Овоз бериш жараёнида Шомуродовнинг голи Лионель Месси, Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниор каби юлдузлар голларидан ўзиб кетди.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоаси ўз тарихида илк бор мундиалда иштирок этди. Гуруҳ босқичидаги ўйинларда Колумбия, Португалия ҳамда Конго ДР вакилларига имкониятни бой берган ўзбекистонликлар турнирни тарк этди.