Энди эса бу хабар ҳақиқатга айланиш арафасида. Гап шундаки, римликлар ўз жамоасига эронлик футболчи Сардор Озмунни қўшиб олмоқчи эди. Аммо Озмун Бундеслигада ўйнайдиган бўлди.
Италиялик журналист ва футбол инсайдери Николо Скиранинг маълум қилишича, “Женоа” ва “Рома” Элдор Шомуродов трансфери масаласида келишувга эришган. Унинг таъкидлашича, Элдор “Рома”га ижара асосида ўтади. Римликларда футболчини 16 млн евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи бўлади. “Женоа” эса ўзбекистонлик ҳужумчининг кейинги трансферидан маълум миқдорда улуш олади. Бу ҳам шартномада кўрсатиб ўтилган.
“Шомуродов “Рома” билан 2026 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекади”, – деб ёзди Скира.