Мутахассислар “Наполи” – “Рома” баҳсини Италия чемпионатининг 33-туридан ўрин олган марказий ўйин деб ҳисоблашганди. Ҳақиқатан ҳам, матч кутилганидек кескин курашлар остида ўтди. Учрашувнинг 11 дақиқасида Инсинье пенальтидан гол уриб, “Наполи”ни олдинги олиб чиқди. Аммо учрашувга қўшиб берилган вақтнинг биринчи дақиқасида  Аш-Шаарави ҳисобни тенгаштирди. 

Афсуски Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов бу сафар ҳам  захирада қолди.

Ушбу дурангдан сўнг мағлубиятсиз ўйинлар сериясини 12 ўйинга етказган римликлар 58 очко билан 5-поғонадан жой олиб турибди.