Кеча ижтимоий тармоқларда электр энергияси учун тўловларда ҳисобга икки баробар пул ҳисобланаётгани тўғрисида хабар тарқалган эди.

Тўлов тизимлари билан боғлиқ техник носозлик кузатилганлиги сабаб, тўлов амалга оширилганда истеъмолчи балансида тўлов қолдиғи кўпроқ кўрсатиши кузатилган.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг хабар беришича, бугун электр энергияси учун тўлов тизимлари билан боғлиқ техник носозликлар тўлиқ бартараф этилди. Айни пайтда истеъмолчилар электр энергияси учун тўловларни исталаган тўлов тизимлари орқали амалга оширишлари мумкин. Келиб чиққан ноқулайлик учун узр сўралди.