Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси бўлинмалари республикамиз ҳудудларида кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди ва жойларда қўшимча равишда Тезкор ҳаракатланувчи гуруҳлар ҳамда пиёда патруллик йўналишлари ташкил этилди.
Натижада 25 январь куни тунги соат 20:10 лар атрофида Тошкент вилояти Янгийўл тумани қўриқлаш бўлими ходимлари йўналиш бўйлаб хизмат олиб бораётган вақтида номаълум шахс Янгийўл тумани Самарқанд кўчасида жойлашган “Давр банк” Олмазор филиалига қарашли банкоматни очишга уринаётганлиги аниқлашди ва тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ чақиртирилди.
Ходимлар томонидан кўрилган тезкор чора-тадбир натижасида номаълум шахс воқеа жойида ушланиб, ўрнатилган тартибда Янгийўл тумани ИИО ФМБга топширилган.
Дастлабки суриштирув ишлари натижасида ушбу шахс Янгийўл туманида туғилган 22 ёшли фуқаро И.Д. экани аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ИИО ФМБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дея хабар беради Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси матбуот хизмати.