Бу ҳақида “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Ахборот хизмати хабар бермоқда. Бу мавжуд умумий қувват кўрсаткичларига олти ой ичида яна 631 МВА қувват қўшилди, дегани.

— Бу рақамлар юқори кучланишли подстанция ва тармоқларда бирорта муаммо ва камчиликлар қолмади, дегани эмас, — дейди «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти матбуот котиби Улуғбек Урунов. — Йилдан-йилга, мавсумдан-мавсумга ошиб бораётган эҳтиёжни қоплаш учун ҳали кўплаб электр қурилма ва жиҳозлар янгиланиши, муҳими тўғри эксплуатация этилиши, замонавий, ихчам, рақамли технологиялар асосида ишлайдиганларига алмаштирилиши лозим.

Таъкидлаш жоиз,  қарийб чорак аср давомида деярли янгиланмаган юқори кучланишли электр ускуналари охирги 4-5 йилда, инвестицион лойиҳалар доирасида ажратилган маблағлар ҳисобидан янгиланиб, янги-янги электр объектлари қурилмоқда.

Мутасаддилар аҳолини электр таъминотидан рози қилиб, йирик саноат корхоналаридан тортиб ўрта ва кичик бизнес корхоналари ривожи учун тўлиқ электр таъминоти яратишни мақсад қилган.

Феруза Жўраева