Хусусан, жорий йилнинг 22 февраль кунида “Ўзэнергоинспекция” Сирдарё ҳудудий бўлимига Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаат бўлим мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилиб ижобий хал этилди.

Мурожаатда кўрсатилишича Сирдарё вилоят Боёвут тумани С.Айний МФЙ, Ғолиблар кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Раъно Турсунхонованинг ёш тадбиркор сифатида фаолият юритиш мақсадида ҳудуддаги ёшларга иш яратиш учун ўз хонадонидан дуккакли дон маҳсулотларини майдаловчи тегирмон қуриб, ушбу тегирмонни электр тармоғига уланишида бир қатор муаммоларга дуч келганлиги маълум қилинган.

Мазкур ҳолат “Ўзэнергоинспекция” Сирдарё ҳудудий бўлими ва Боёвут туман электр таъминоти корхонаси ходимлари ҳамда ёш тадбиркор “Қўштепа сервис” оилавий корхона раҳбаринин ишончли вакили Солиев Рашидхонлар иштирокида ўрганилди.

Дастлаб ушбу “Қўштепа сервис” ОК томонидан Боёвут туман электр таъминоти корхонасига ягона интерактив давлат хизматлари орқали мурожаат қилинганда сўралган қуввати 19,5 кВт бўлган. Ушбу сўралган қувватни худуддаги мавжуд ТП№651/100 кВА трансфарматор пунктига улаганда кўтара олиш қобилияти ўрганилмасдан корхона бош муҳандиси томонидан техник шарт берилган. Берилган техник шартга кўра истеъмолчига ўз ҳисобидан трансфарматор пункти ўрнатилиши тўғрисида ортиқча талаблар қўйилган. Ваҳоланки, ушбу трансформатор пунктининг юклама тавсифлари, мутахассислар томонидан ўлчов воситалари орқали таҳлил қилиб кўрилганда истеъмолчи сўралган қувватни ҳам кўтара олиш қобилиятига эгалиги маълум бўлди.  

“Ўзэнергоинспекция” Сирдарё ҳудудий бўлими томонидан “Сирдарё ХЭТК” АЖга аниқланган камчиликлар юзасидан ҳамда келгусида бу каби ҳолатлар такрорланмаслиги тўғрисида тегишли кўрсатмалар берилди. Мурожаатчига Боёвут ТЭТК томонидан қайта техник шарт берилиб муаммолар ижобий ҳал қилинди.

“Ўзэнергоинспекция” Сирдарё ҳудудий бўлими томонидан доимий равишда соҳага оид муаммоли масалалар, истеъмолчилар томонидан мурожаатлар ҳамда электр энергиясида барча турдаги бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш, электр қурилмаларидаги қониқарсиз техник ҳолатлар бартараф этилиши бўйича назорат олиб борилмоқда.

“Ўзэнергоинспекция”

Сирдарё ҳудудий бўлими