Тадбирда ўзларини Юнусобод тумани ЭТК ходимлари деб таништирган М.Ю. ва Д.К.лар Юнусобод тумани 4-мавзе 54-уйдаги хонадоннинг электр ҳисоблагичи (тамғалари бузилмаган) гўёки нотўғри уланганлигини рўкач қилишиб ва шу бўйича тармоқдан узиш ҳақида тузилган далолатномани рўйхатдан ўтказмаслик эвазига хонадон эгаси А.дан 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Шунингдек, ўтказилган терговга қадар текширувда Юнусобод тумани ЭТК АСКУЭ ходими Х.М. фуқаро М.Ю.га 22-сонли сохта гувоҳномани ясаб берганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.