ФВВ ахборот хизматининг маълум қилишича, 24 январь куни соат 20:17 да Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний тумани, «Шаббаз» ОФЙ, Тўрткўл шоҳкўчасида жойлашган электромобиль автосалонида ёнғин бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Учта ёнғин-қутқарув экипажи соат 20:23 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 20:48 да ўраб олинган ва 21:08 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида автосалоннинг 90 кв/м майдонда том қисми ва бир дона BYD русумли автомобиль ёниб зарарланган. Ёнғин сабаб ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.