«Кўп ҳолатларда қарздорлиги мавжуд истеъмолчилар тармоқдан ажратилганда улар томонидан ўзбошимчалик билан қайта уланиб олиш ҳолатлари мавжуд эди. АСКУЭ тизими айнан шундай ноқонуний аралашишларнинг олдини олади.
Дейлик, истеъмолчи томонидан шундай ҳолатга йўл қўйилган ва қарздорлик қопланган тақдирда ҳам ҳисоблагичлар автоматик ёқилмайди. Бунинг учун электр таъминоти корхоналари мутахассислари томонидан тегишли чоралар кўрилгач, ёқиб берилади.
Лойиҳа умумий қиймати 587 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, илк босқичи Осиё Таракқиёт банки томонидан молиялаштирган ва бунинг учун 150 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ажратилган.
Электрон ҳисоблагичлар Жанубий Кореянинг «KT Corporation» компанияси ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар — «Электрон ҳисоблагич» ҚК ва «Тошэлектроаппарат» МЧЖлар томонидан етказиб берилмоқда».