2022 йил 1 июндан Ўзбекистон қонунчилигида кучга кирадиган электрон ҳукумат доирасидаги айрим ўзгаришлар ҳақида my.gov.uz эслатиб ўтди.
Унга кўра, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар ОТМга кириш тестларида қатнашганлик учун ундириладиган тўловдан озод етилади.
Президент фармонига мувофиқ, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда ўтказиладиган кириш тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлардан озод этилади.
Шунингдек, давлат хизматидан фойдаланишда ундириладиган тўловларни Марказларда жойлашган тижорат банклари шохобчасидан амалга оширганда икки фоизгача бўлган тижорат банкининг комиссия суммаси учун алоҳида тўлов ундирилмайди (бундан давлат божи тўловлари мустасно).
ЙИДХП орқали бир қатор давлат хизматларини кўрсатишда электрон рақамли имзо талаб этилмайди.
Президент фармонига асосан 38 турдаги давлат хизматлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилганда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Қуйида my.gov.uz орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайдиган хизматлар рўйхати билан танишинг:
- Фуқаронинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома бериш.
- Бино ва иншоотларнинг ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш.
- Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйхатидан ўтказиш.
- Якка тартибда уй-жой қуришга (реконструксия қилишга) лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш.
- Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш.
- Қурилиши (реконструксияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (якка тартибдаги уй-жой қуриш объекти учун).
- Қурилиши (реконструксияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (якка тартибда уй-жой қуриш объекти бўлмаган объект учун).
- Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш.
- Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш.
- Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш.
- Хорижий давлатда умумий ўрта ва ўрта махсус таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш учун ариза юбориш.
- Хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш).
- Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагичини) ечиш ва ўрнатишга ариза юбориш.
- Совуқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагичини) ечиш ва ўрнатишга ариза юбориш.
- Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагичини) ечиш ва ўрнатишга ариза юбориш.
- Иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагичини) ечиш ва ўрнатишга ариза юбориш.
- Газ таъминоти лойиҳасини ҳудудий газ таъминоти корхонаси билан келишиш.
- Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини пломбалаш ва газ таъминоти шартномасини тузиш.
- Электр тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш.
- Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш ускунасини пломбалаш ва иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш.
- Истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини ишга тушириш учун рухсатнома бериш.
- Иссиқлик таъминоти лойиҳасини иссиқлик таъминоти корхонаси билан келишиш.
- Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчилари учун электр таъминоти лойиҳасини келишиш.
- Иссиқлик таъминоти тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш.
- 1,2 МПа босимдан юқори бўлмаган газ тармоқларига уланишга техник шартларни олиш.
- Сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш, сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузиш.
- Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишиш.
- Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш.
- Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш.
- Наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш.
- Баҳоловчиларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва уларга малака сертификатини бериш.
- Риелторларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва уларга малака сертификатини бериш.
- Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш.
- Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш.
- Aвтомобил йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини, автомобил йўллари ва кўчалар бўйида жойлашган AЁҚС, AГТКС ва AГҚС стансияларини қуриш, реконструксия қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш.
- Гидрогеологик хулоса олиш.
- Ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисидаги маълумот.
- Ҳарбий рўйхатга қўйиш ва ундан чиқариш.