Ташрифдан асосий кўзланган мақсад – Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш, электрон давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, электрон ҳукумат архитектураси ва тузилмасини оптималлаштириш, шунингдек, «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегияси доирасида рақамлаштириш лойиҳалари самарадорлигини оширишдан иборат.

Таъкидлаш керакки, бугунги кунда Эстония электрон ҳукуматни жорий этиш ва ривожлантириш бўйича Европа ҳамда дунёда етакчилардан бири ҳисобланади. Ҳозирги кунда Эстония электрон ҳукумат рейтингида дунёда 3-ўринни эгаллаб турибди.

Ташриф давомида вазирнинг биринчи ўринбосари Олег Пекос Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат ва электрон давлат хизматларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништирди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.