Массачусетс умумий касалхонаси мутахассислари гуруҳи электрон сигареталардан сурункали фойдаланиш оқибатларини аниқлади. Бу кичик ҳаво йўлларининг прогрессив обструкциясига, нафас қисилиши ва кўкрак оғриғига олиб келади.
Шифокорлар микроскоплар ёрдамида 3-8 йилдан буён электрон сигарета чекадиган беморларнинг ўпка тўқимасини текширишди. Баъзи беморларда фиброз ва ҳаво йўлларининг шикастланиши қайд этилган. Олимлар, шунингдек, чекишни ташлаганларда кам асоратлар қолганини, аҳволи қисман яхшиланганини пайқашди.
Батафсил текширувдан сўнг, шифокорлар уларда бронхлардаги фиброз туфайли конструктив бронхиолитни аниқладилар. Бундан ташқари, тўртта бемордан учтасида энгил амфизем белгилари бор эди, чунки улар илгари анъанавий сигарета чекишган, деб хабар беради lenta.ru.