“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси хабарига кўра, Ўзбекистонда жорий йил 11 ой якунларига кўра, электротехника саноатидаги тармоқ корхоналари экспорти ярим миллиард (508,0 млн. доллар) сўмдан ошди.

Маҳсулотларнинг Тожикистонга экспорти 1,8 баробарга, Қозоғистонга экспорти 2,0 баробарга, Россияга экспорти 2,2 баробарга ва Грузияга экспорти 2,0 баробарга ошган.

Шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган электротехника маҳсулотлари экспорт қилинган давлатлар қаторига Яман, Танзания, Руминия, Албания ва Молдова ҳам қўшилди.