COVID-19га қарши эмлаш босқичларидан тўлиқ ўтган шахслар махсус сертификат билан давлат муассасалари, ресторан ва оммавий тадбирларга ташриф буюришлари мумкин. 

Шу ўринда яна бир қулайлик яратилгани ҳақида хабар бермоқчимиз:

Эндиликда мазкур хизматдан my.gov.uz мобил иловаси орқали ҳам фойдаланиб, исталган вақтда навбатга ёзилиш ва электрон сертификатни юклаб олиш имконияти мавжуд.