Хўш, эмлаш тадбирлари қайси вакцина билан бошланади? ССВ Матбуот хизматининг бу саволига Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати  раҳбари ўринбосари Нурмат Атабеков аниқлик киритди:

— Аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш иккала турдаги вакцина билан бир пайтнинг ўзида бошланади, — деди мутахассис. — Аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш қуйидаги тартибда амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб топилган:

Апрель ойида биринчи галда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар  марказлари, Тошкент шаҳри ва бошқа катта шаҳарларда оммавий эмлаш тадбирларини амалга ошириш;

Май ойида туман марказлари ва кичик шаҳарлар аҳолисини оммавий эмлаш тадбирларини амалга ошириш;

Июнь ойида эса бошқа ҳудудларни оммавий эмлаш тадбирлари билан қамраб олиш.

Мабодо май-июнь ойларида эмланиши режалаштирилган хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламида коронавирусга қарши эртароқ эмланишга ҳоҳиш пайдо бўлса, у ҳолда улар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар  марказлари, Тошкент шаҳри ва бошқа катта шаҳарларда жойлашган эмлаш пунктларига мурожаат қилишлари ва белгиланган кунда келиб эмланишлари мумкин бўлади. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.