ХХ аср бошида бутун Ер юзида 1-1.5 млрд одам истиқомат қилар эди. Шу аср охирида эса инсонлар сони 6 млрд дан ошди. Тарихдаги бирор асрда инсон сони бунчалик тез яъни 5 баробарга ошмаган. Бунга сабаб қилиб тиббиётнинг ривожланиши, айниқса вакцинани кашф қилиниши ва уни ривожланишини кўрсатиш мумкин. 2-жаҳон уриши вақтида туберкулез (сил) билан оғриган беморларнинг ҳар 7-си вафот этган.
Ҳар йили 1 миллиондан ортиқроқ эмизикли болалар пневмококли инфекциялардан ва ротавирус диареясидан ҳалок бўлмоқдалар. Қизамиқдан умумжаҳон ўлим миқдори 2000 -2010 йилларда 74 фоизга камайди. Бутун жахон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа бюроси хозирги вакцинация оқибатида хар йили 3 миллион бола хаёти сақланиб қолинишини таъкидлади.
Яқин йиллардаги янги вакциналар оқибатида эса юқоридаги кўрсатгич 8 миллионгача бориши айтилган