Қарорга кўра, 2022 йил 1 апрелдан маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари томонидан бўш турган давлат объекти ёки ерлар аниқланиб, 2 000 квадрат метргача объектлар тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукционга чиқарилади.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар – "Ерелектрон" тизими орқали юборилган онлайн-буюртманома 3 кунда тегишли идоралар томонидан кўриб чиқилади ва ижобий хулоса бўлганда, 2 ҳафтада онлайн-аукционга чиқарилади
Шунингдек, Вазирлик ва идоралар, ҳокимликларнинг, 3 ойдан кўп фойдаланилмасдан бўш турган объектлар уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқарилади.
Қарор билан оммавий савдолар орқали сотиладиган 1501 та кўчмас мулк объектлари рўйхати тасдиқланди, дея хабар бермоқда Давлат кадастрлари палатаси