— Содда қилиб тушунтирсак, дори воситаси савдо номи билан ёки кимёвий номи билан тиббиёт амалиётида қўлланилади, – дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги фармацевтика тармоғини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Муҳаббат Ибрагимова. –  Бир хил тартибдаги ва дори шаклдаги  дори препаратлари, дейлик, Германия, Ҳиндистон ёки Ўзбекистон ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан турлича савдо номлари билан ишлаб чиқарилган бўлиши мумкин. Уларнинг таъсири бир хил бўлгани ҳолда, нархи ва қадоғидаги савдо номи бир-биридан фарқ қилади. 

Рецептга дори препаратининг халқаро патентланмаган номи ёзилиши талаби бази бир даволовчи шифоркорларнинг айнан бир фирма маҳсулотини аниқ савдо номи билан беморга  тайинлаши, дорихоналарнинг эса атай қиммат дори воситаларини беморга сотишини олдини олишга қаратилган.

Бу, ўз навбатида, беморга имкони ва ҳамёнига қараб иш кўриши, қиммат дорига маблағи етмасдан тегишли муолажаларни охиригача қабул қилолмай қолишини олдини олади. Бу тартиб 2020 йил 1 июлдан кучга кирган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.