Фармонга кўра, аҳоли томорқаси ва ижарага берилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳар чоракда ўрганиш олиб борилади.
Ўрганиш давомида хонадондаги томорқа ва ижара ерларида экин экилмаган ва қаровсиз қолдирилган бўлса қуйидаги чоралар қўлланилади.
1. Имтиёзли кредитлар ажратилмайди.
2. Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқаролар учун ёрдамлар (моддий ёрдам ёки бола пули каби) тўхтатилади.
3. Ер солиғи уч карра юқори миқдорда ҳисобланади.
Бунда берилаётган имтиёзларни вақтинча тўхтатиш, қайта тиклаш ва оширилган солиқ ставкаларини қўллаш “маҳалла еттилиги“ хулосасига асосан амалга оширилади ва тегишли маълумотлар “Онлине маҳалла“ электрон платформасига киритиб борилади.
Томорқа ва ижарага берилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш йўлга қўйилган, яъни экин экиладиган майдонларига экин экилган тақдирда, “маҳалла еттилиги“ кафиллиги билан барча имтиёзлар ва амалдаги солиқ ставкалари тиклаб берилади.