Энди жиноят процессига инглиз ҳуқуқидаги давлатларда ижобий натижа берган «Халқ вакиллари ҳайъати» институти босқичма-босқич жорий этилади.

Бунда ўта оғир ва жамиятда шов-шувга сабаб бўлаётган жиноятлар жамоатчилик вакиллари иштирокида кўриб чиқилиши суд ҳукмининг янада адолатли бўлишига хизмат қилади.

«Суд қарорлари ижросини сўзсиз таъминламай туриб, фуқаро ва тадбиркорлар ҳуқуқининг ишончли тикланишига эришиб бўлмайди. Шу боис, мажбурий ижро жараёнига самарали муқобил механизмларни ҳам киритамиз», – деди давлатимиз раҳбари.