Ҳужжатга кўра:

а) чет элдаги корхоналарининг устав капиталини шакллантириш (улушли иштирок этиш) ва чет элда филиаллар, ваколатхоналар ва савдо уйлари фаолиятини ташкил этишга:

  • 200 000 $ гача, давлат улуши мавжуд бўлмаган корхоналар учун;
  • 100 000 $ гача, давлат улуши мавжуд бўлган корхоналар учун;

б) чет элдаги филиал ва ваколатхоналарини айланма маблағлар билан тўлдиришга:

  • 100 000 $ гача, давлат улуши мавжуд бўлмаган корхоналар учун;
  • 50 000 $ гача, давлат улуши мавжуд бўлган корхоналар учун;

д) чет элдаги корхоналарининг устав капиталини шакллантириш ёки улушли иштирок этишга – 10 000 $ гача, жисмоний шахслар учун.

2. Банклар томонидан капитал ҳаракати операциялари бўйича қоғоз журнал ҳамда ҳужжатларнинг нусхалари тикилган йиғмажилдлар юритиш талаби бекор қилинди.

Бунда, жараённи рақамлаштириш орқали ушбу операцияларни рўйхатга олиш Марказий банкнинг “FERUz” ахборот тизими орқали амалга оширилиши белгиланди.

3. Капитал ҳаракати операциялари ҳисобини юритиш рақамлаштирилгани муносабати билан ушбу операцияларни фақат асосий ҳисобварақ очилган банк орқали амалга ошириш талаби бекор қилинмоқда.

4.Эндиликда тадбиркорлик субъектлари капитал ҳаракати операцияларини иккиламчи ҳисобварақлар орқали ҳам амалга оширишлари мумкин.

1. Резидентларнинг чет элдаги инвестиция фаолияти учун 1 календар йил давомидаги лимитлар амалдаги 10 000 $ ўрнига қуйидагича оширилмоқда: