Вазирлик баёнотида айтилишича, республикамизнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Ҳозирда ҳудудларда ташкил этилган тезкор бригадалар томонидан айрим ҳудудлардаги электр таъминотида юзага келган носозликлар тез фурсатларда бартараф этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, электр таъминотидаги қисқа муддатли узилишлар совуқ ҳаво билан боғлиқ эмас.
Мазкур ҳолат электр қурилмаларидаги юқори даражадаги чанг ва биринчи ёққан ёмғир натижасида техник носозликларни келтириб чиқариши билан боғлиқ ҳисобланади, — дейилади вазирлик хабарида.