2021 йил 29 апрелда Энергетика вазирлигида Франция тараққиёт агентлигининг (ФТА) Тошкентдаги ваколатхонаси билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Гендер ҳаракати режасини амалга ошириш бўйича Энергетика вазирлигининг «Йўл харитаси»ни режасини амалга ошириш масаласи муҳокама этилди.
Йиғилишда таъкидланганидек, мазкур йўналишда ишлаш учун Энергетика вазирлигининг Гендер тенглиги Кенгаши ташкил этилиб, унинг таркиби ва кенгаш раиси сайланган.
Ёқилғи-энергетика комплекси ва унинг корхоналари фаолияти ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, бу соҳадаги ишларнинг кўпгина қисми жисмоний меҳнат, хусусан, бурғулаш, ўрнатиш ва пайвандлаш ҳамда бошқа шу каби меҳнат турлари билан боғлиқ. Шу муносабат билан гендер тенглиги нуқтаи назаридан ёқилғи-энергетика сектори тизимида гендер тенглиги масаласида миқдорий кўрсаткичлар бўйича бошқа соҳалардан паст бўлиши мумкин. Шу билан бирга, ёқилғи-энергетика соҳаси мутахассисларининг касбий фаолиятлари бўйича тизим ташкилотларида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, улар орасида фаолият юритаётган малакали мутахассислар кўрсаткичлари юқори даражага эга.
Энергетика вазирлиги томонидан соҳада эркаклар ва аёллар учун тенг ҳуқуқ, имконият ва масъулиятларни яратиш устувор вазифа бўлиб қоляпти. Шу билан бирга, энергетика соҳасида аёллар менежерлари сони йилдан-йилга ортиб боряпти. Бугунги кунга келиб 480 нафардан ортиқ хотин-қизлар бошқарув ва масъул лавозимларда фаолият юритиб боряпти ва 100 дан ортиқ кадрларнинг истиқболли захираси киритилган.
Қайд этилишича, Энергетика вазирлиги томонидан қабул қилинган гендер тенглиги режасини амалга ошириш бўйича ҳам миқдорий, ҳам сифат кўрсаткичларини янада яхшилаш мақсадида фаол иш олиб бориляпти. Шу муносабат билан гентер тенглиги йўналишига, жумладан, хорижий нуфузли экспертларни жалб этиш режалаштирилган.
Учрашув давомида ФТА вакиллари Энергетика вазирлиги томонидан қабул қилинган Гендер ҳаракати режасига қизиқиш билдириб, уни амалга ошириш учун «Йўл харитаси»ни амалга оширишга, жумладан, гендер масалалари бўйича француз экспертларини жалб этиш орқали муносиб ҳисса қўшиш ниятини билдирдилар, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.