Ушбу ҳолат юзасидан вазирлик матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилди:
Ушбу ҳолат Хоразм вилояти, Шовот тумани, Хитой қишлоғида жойлашган “Яшнарбек Ражабов” хусусий корхонасига қарашли АГТКШда 2023 йил 11 февралm куни соат 7:00 дан 8:00 га қадар автомобилларга 1 метр куб сиқилган газ 3000 сўмдан сотилганлиги маълум бўлган.
Шу куннинг ўзида корхона раҳбарияти билан шохобчада юзага келган ушбу ҳолат муҳокама қилиниб тушунтириш ва тавсиялар берилган.
Шундан сўнг 2023 йил 11 февралm куни соат 8:00 дан бошлаб шохобчада автомобилларга 1 метр куб сиқилган газни 2700 сўмдан сотилиши йўлга қўйилган ва ҳозирги кунда ҳам ушбу нархда сотилмоқда.