Штаб таркибига ёқилғи-энергетика комплекси ташкилотлари матбуот котиблари жалб этилган, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати
Куз-қиш мавсумида ҳаво ҳароратининг кескин совиши туфайли электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир маҳсулотлари истеъмолига бўлган талабнинг ошиши натижасида мурожаатлар сони сезиларли даражада ортиб бормоқда.
Шу муносабат билан, ёқилғи-энергетика комплекси корхоналарида амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишлари, шунингдек, электр энергияси, нефт маҳсулотлари, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир маҳсулотларини етказиб бериш ҳажмлари, кузатилаётган носозликларнинг сабаблари ва уларни бартараф этиш тўғрисида тезкор ва ишончли маълумот бериш муҳим аҳамиятга эга.
Юқоридагиларни инобатга олиб, истеъмолчилар, оммавий ахборот воситалари ва блогерларга якдил хулосага эга маълумотларни тақдим этиш мақсадида Энергетика вазирлиги штаби ўз фаолиятини бошлади. Штаб аъзолари истеъмолчилар мурожаатларига жавоблар, интервюлар, брифинглар ташкиллаштириш, мавжуд муаммо ва унинг ечимлари тўғрисида тезкор ахборот беришни режалаштирган. Ёқилғи-энергетика соҳасига оид барча қизиқтирган савол ва мурожаатларни press@minenegry.uz электрон манзилига юборишингиз мумкин.