2023 йил 27 август куни бўлиб ўтадиган ушбу мусобақада 50 дан ортиқ хусусий ва давлат соғлиқни сақлаш ташкилотлари жамоалари қатнашиши мўлжалланган. 

Иштирокчиларга тиббиётнинг 7 та йўналишига оид саволлар берилади. 

Кўп тўғри жавоб берган жамоа “Ўзбекистоннинг энг интеллектуал соғлиқни сақлаш ташкилоти” деб топилиб, махсус ғолиблик кубоги билан тақдирланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилаётган ушбу тадбир тиббиёт ходимлари ва раҳбарларининг интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган бўлиб, улар ўртасида дўстона алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.