Статистик маълумотларга кўра, ҳар йили норовирус юз миллионлаб озиқ-овқатдан заҳарланиш ҳолатларини, шунингдек, камида 50 000 боланинг ўлимини келтириб чиқаради, аммо унга қарши курашишнинг самарали усуллари мавжуд эмас. Бу лабораторияда патогенни ўрганиш қийинлиги билан боғлиқ бўлиб, бу вакцина ва дори воситаларини яратишга тўсқинлик қилди. Энди тадқиқотчилар ротавирус препаратлари комбинациясига асосланган вирусга қарши вакцина ишлаб чиқишга имкон берувчи усулни топишди.
Мутахассислар техник мураккабликларни бартараф этиш учун ротавирус моделидан фойдаланишни таклиф қилишди. Тадқиқотчилар ротавируснинг лаборатория штамми геномига норовируснинг ташқи юзасини ташкил этувчи оқсил генини киритишди. Кейин ўзгартирилган ротавирус иммунитети заиф ёш сичқонларга уларнинг оғизи орқали юборилди. Тўрт, олти ва саккиз ҳафтадан сўнг уларнинг қон ва нажас намуналари олинди. Дастлабки эмлашдан тўққиз ҳафта ўтгач, синовда иштирок этган сичқонларга инъекция орқали кучли доза юборилди ва бир ҳафтадан сўнг яна намуналар олинди.
Қонда антитаначаларнинг кучли реакцияси 11 сичқондан 9 тасида, ичакда эса уларнинг барчасида кузатилди. Шу билан бирга, қон ва ичакдаги баъзи антитаначалар инсон ичакларида ротавирус ва норовирусни зарарсизлантирди, деб хабар беради lenta.ru.