Давлат солиқ қўмитаси берган маълумтга кўра, аҳоли томонидан онлайн назорат касса техникаси орқали 2022 йил январь-август ойларида 111,7 миллиард сўмлик китоб сотиб олинган.

Ушбу давр мобайнида 5 708 та китоб савдоси билан шуғулланувчи субъектнинг 15,3 минг савдо шохобчалари орқали 980,6 минг марта китоб маҳсулотлари реализация қилинган.

Энг кўп китоб харид қилинган ҳудудлар эса:

Тошкент шаҳри – 58,9 миллиард сўм.

Андижон вилояти – 14,8 миллиард сўм,

Тошкент вилояти – 12,5 миллиард сўм,

Навоий вилояти – 6,8 миллиард сўм,

Самарқанд вилояти – 4,1 миллиард сўм.