Хитойда қуёш энергетикасининг дунёдаги энг йирик объекти қурилиши якунланди. 2,2 ГВт қувватга эга бўлган, қуёш электр-станцияси Хитойнинг шимоли-ғарбий Синхай вилоятидаги чўлда қурилган. Мажмуа, мамлакатнинг шимоли-ғарбий ҳудудларини, аҳолиси зич бўлган, шарқий вилоятлар билан боғлайдиган, электр-узатиш тармоқларига уланган. Станция, қуввати 202,86 МВт бўлган энергия жамловчи тизим билан жиҳозланган.

Фото-электр станциясининг қурилиши 2019 йил ноябрда бошланган бўлиб, жорий йил сентябрда ўз якунига етди.

2019 йил якунларига кўра, ХХР қуёш энергетикасининг ўрнатилган қуввати 205 ГВтни ташкил этган, деб хабар беради Sof energiya.