Робот муҳандислик коллежи ходимлари томонидан ясалган. Унинг дизайни туяқушникига ўхшаш оёқлари бор, бироқ сенсорлар ва камералар билан жиҳозланмаган.

Кессининг имкониятларини кўрсатиш учун 100 метр масофага пойга ташкил этилди. Робот масофани 24,73 сонияда босиб ўтди, бу эса ушбу турдаги технология учун энг юқори кўрсаткичдир.

Одамлар ўртасида 100 метрга югуриш бўйича жаҳон рекорди ямайкалик Усейн Болт томонидан 2009 йилда ўрнатилган. У ушбу масофани 9,58 сонияда босиб ўтганди, дейилади iz.ru сайтида.