"Танлов энг яхши қўшиқ" ва "Энг яхши мусиқа асари" йўналишларида 16 ёшдан 35 ёшгача бўлган ёш ижодкорлар ўртасида бир босқичда ўтказилди.
Танлов ёшларни эзгуликка, ватанпарварликка ҳамд уни улуғлашга чорлайдиган, маънавий баркамол қилиб тарбиялашга хизмат қиладиган янги қўшиқ ва мусиқа асарлари яратилишини рағбатлантириб бориш мақсадида ўтказилди.
Шунингдек, танлов Низомига мувофиқ иштирокчилар томонидан тақдим этиладиган қўшиқ ва мусиқа асарлар янгилиги, бошқа саҳналарда ижро этилмаганлиги, Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятини тарғиб этиши билан ажралиб турди.
Мазкур танловда республикамизда ижод қилиб келаётган 50 нафардан зиёд ёш ижодкорлар ўзаро беллашдилар.
Танлов якунида соҳанинг нуфузли мутахассисларидан ташкил топган Ҳакамлар ҳайъати томонидан қуйдагича ғолиб ва сориндорлар аниқланди.
“Энг яхши қўшиқ” йўналиши ғолиблари:
1-ўрин Ғайбуллаев Жасурбек Хасан ўғли (Жиззах вилояти);
2-ўрин Базарбаев Балтабай Ўралбай ўғли (Қорақалпоғистон Республикаси);
3-ўрин Ўразалиев Бобур Режаб ўғли (Тошкент шаҳри).
“Энг яхши мусиқа асари” йўналиши ғолиблари:
1-ўрин Сафаров Акмал Умар ўғли (Тошкент шаҳри);
2-ўрин Хандамян Виктор Сергеевич (Тошкент шаҳри);
3-ўрин Собиров Шерзод Сомихжонович (Тошкент вилояти).
Шунингдек танловда фаол иштирок этган иштирокчилар Маданият вазирлиги томонидан ташаккурномалар билан тақдирланди.