Кузда дунёда коронавирус инфекциясининг иккинчи тўлқини кутилиши мумкин, деди эпидемиолог ва вирусли инфекцияларни назорат қилиш ва олдини олиш бўйича мутахассис Михаил Фаворов.

“Август ойида ва сентябр ўрталарига қадар бизда танаффус бўлади. Аммо яна бир мавсумий тебраниш юзага келади” деди у.

Мутахассиснинг фикрига кўра мавсумий кўтарилиш октябр ойида бошланиши мумкин ва бу даврда касал бўлганлар ёзда юқтирганларга қараганда инфекцияни оғирроқ ўтказади.

“Касаллик кузатилмаган бошқа жойларда бўлганидек бу қўрқинчли бўлмайди, лекин у барибир юзага келиши мумкин, чунки, аҳолининг 70 фоизи эмланганда эпидемия тўхтайди. Москвада эса бу бор-йўғи 30 фоизни ташкил қилади”, — деди Фаворов.

Эксперт шунингдек, Россиянинг айрим ҳудудларида COVID-19 билан боғлиқ вазият қандай ривожланишини башорат қилган.

"Москвада секин кўтарилиш жуда эрта бошланади. Вирус ҳозирги ҳолат билан таққослаганда бироз тажовузкорроқ бўлади. Секин, аммо ишонч билан кўтарилиш бошланади, аммо рақамлар апрель ойидаги даражага етиб бормайди. Эҳтимол ноябр-январ ойларида рақамларда ўсиш кузатилар, аммо кейин босқичма-босқич пасайиш бошланади, секин ўсиши кузатилади, уни бошқариш жуда осон бўлади”, — деди эпидемиолог.

Фаворовнинг сўзларига кўра, Санкт-Петербург мавсумий ўсишга жиддийроқ тайёрланиши керак. “Сочига келсак, мен барча қирғоқ бўйи шаҳарларида расм янада хиралашганига ишонаман. Картина Москва ва Санкт-Петербург ўртасида бўлади”, — дея хулоса қилди у.

Мутахассис, шунингдек, тиббий ниқобларни яна икки йил давомида тақиш кераклигини таклиф қилди.