Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, муқаддма фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган М.А фуқаро Э.М.нинг ишончига кириб, ўзини гўёки Кадастрлар палатаси шаҳар бўлими ходими деб таништириб, унга “Қиргули” мавзесида жойлашган 120 метр кв ер майдонини сомсахона қуриш учун ажратиб бериш эвазига 10,1  млн сўм ва 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, шундан 300 минг сўмини қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.