Тадбир давомида “Чордара” маҳала фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Moxinur Agro Fruits” ва ”Абдуманнон янги нок боғлари” фермер хўжаликлари томонидан ер майдонидан мақсадли ва оқилона фойдаланиши кўздан кечирилди.

Унда “Moxinur Agro Fruits” фермер хўжалиги томонидан 7 гектар ер майдонига экилган кузги бошоқли дон экинининг 3 гектарида, “Абдуманнон янги нок боғлари” фермер хўжалиги томонидан 5 ер майдонида бегона ўтларга қарши агротехник тадбирлар ўтказилмаганлиги аниқланди.

 Мазкур ҳолат юзасидан фермер хўжаликлари раҳбарига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилди ҳамда  Самарқанд туман маъмурий судининг очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди.

  Суд қарорига кўра, “Moxinur Agro Fruits” ва “Абдуманнон янги нок боғлари” фермер хўжаликлари раҳбарлари томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 107-моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги учун ушбу Кодекснинг 33-моддаси қўлланган ҳолда маъмурий жарима жазоси тайинланди.

Г.ШОДИЕВА