Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентнинг «Тошкент шаҳрида ер усти ҳалқа метро линияларининг қурилиши» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 19 майда қабул қилинган ПҚ-2979-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Тасдиқланган ТИАга асосан лойиҳанинг умумий қиймати 354,36 миллион долларни ташкил этади, шу жумладан:

- Давлат бюджети маблағлари - 208,398 миллион доллар;

- Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредити - 108, 390 миллион доллар;

- Хитой Халқ Республикасининг Эксимбанки кредити - 500 миллион доллар;

- давлат улуши - 37, 076 миллион доллар.

Лойиҳани амалга ошириш учун капитал қўйилмалар қиймати 317,288 миллион долларни ташкил этади, улар машина ва ускуналар ҳамда қурилиш-монтаж ишларини харид қилишга йўналтирилади.

ХХРнинг Эксимбанки кредити 20 йил муддатга беш йиллик имтиёзли давр билан тақдим этилган. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредити 15 йил муддатга тўрт йиллик имтиёзли давр билан тақдим этилган.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.11.2021 йилдан кучга кирди, деб хабар беради «Norma»