Лаванинг охирги марта отилиб чиқиши 10 июль куни бир неча кунлик сейсмик фаолликдан сўнг содир бўлган. 4 июлдан бери олимлар ушбу ҳудудда 7000 дан ортиқ зилзилани қайд этишди. Улардан энг кучлисининг магнитудаси 4,8 га етди.

Ёриқнинг узунлиги 2,7 километрга етади. Лава ҳали ҳам у ердан оқиб чиқмоқда ва жануби-шарқдаги кичик, саёз водийда тўпланяпти. Кейинчалик у тошиб кетиши мумкин, аммо ҳудудда аҳоли яшамагани учун одамлар ва инфратузилма учун ҳеч қандай хавф йўқ, деб хабар беради mir24.tv.