Бу ҳақда АОКАда кадастр агентлиги ер ва кадастр назоратчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар таҳлили, соҳадаги долзарб масалаларга бағишланган тадбирда айтиб ўтилди.
Айтилишича, агентлик органлари томонидан берилган ёзма кўрсатмалар асосида 11 228 та ҳолатда 3 050,5 гектар (46%) майдондаги қонунбузилишларни ихтиёрий бартараф этилиши таъминланди.
Ўзбошимчалик билан эгалланган майдонларни қайтариш, ноқонуний қурилмаларни буздириш ҳақида судларга 11 637 та ёки 1 456,5 гектар (2022 йилда 2 757 та ёки 427,2 гектар) даъво аризалари киритилган.