Бу ҳақда Эрон Ислом Республикаси вице-президенти ва Атом энергияси ташкилоти раҳбари Муҳаммад Эслами маълум қилди, деб хабар берди ТАСС.
“Бу масала уларнинг эвазига барча санкцияларни бекор қилиш-бекор қилмаслигига боғлиқ”, дея Эсламининг журналистнинг саволига жавобини келтириб ўтди Tasnim ахборот агентлиги.
Бундан ташқари, вице-президент Теҳрон ва Вашингтон Ўмонда бўлиб ўтган музокаралар давомида Эроннинг юқори даражада бойитилган уранини бошқа мамлакатларга экспорт қилиш масаласини муҳокама қилмаганини таъкидлади.
6 февраль куни Ўмон пойтахтида Эрон ва АҚШ ўртасида Теҳроннинг ядровий дастури атрофидаги инқирозни ҳал қилиш бўйича музокараларнинг янги босқичи бўлиб ўтди. Эрон делегациясига ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи, Америка делегациясига эса президентнинг махсус элчиси Стивен Уиткофф бошчилик қилди, деб хабар берди belta.by.