Учрашувда томонлар мамлакатларимиз ўртасида транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, халқаро транспорт ва транзит йўлаклари имкониятларидан унумли фойдаланиш билан боғлиқ жиҳатларни муҳокама этишди.

Хусусан, томонлар мамлакатларимиз ўртасида транспорт ва транзит йўналишларидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган қўшма қўмитани тузиш юзасидан фикр алмашишди.

Ҳар икки томон вакиллари мазкур қўмита фаолиятининг йўлга қўйилиши транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқишига, Ўзбекистон ва Эронни Aфғонистон ҳамда Туркманистон орқали боғловчи янги йўлакларни аниқлашга, шунингдек, ҳамкорликда улардан оқилона фойдаланишга хизмат қилишига ишонч билдирди.