Бу ҳақда Эрон давлат телерадиокомпанияси (IRIB) хабар берди.

Ҳужум оқибатида Американинг Palm Jet самолёти уриб туширилди ва учиш-қўниш йўлагига зарар етди.

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) матбуот хизматининг маълумотларига кўра, базага учта камиказе дронлари ҳужум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Эрон 28 февраль куни Исроил ва АҚШнинг зарбаларига жавобан “Ҳақиқий ваъда 4” операциясини бошлаган эди. Нафақат Исроил, балки Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн, Қатар ва Иордания каби АҚШ ҳарбий объектлари жойлаштирилган минтақадаги мамлакатлар ҳам Эроннинг ракета зарбаларига дучор бўлди, деб хабар берди report.az.