Ташриф давомида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ҳудудий бошқармаси раҳбарияти билан музокаралар олиб борилиб, унда икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, хусусан, қишлоқ хўжалиги, фан, таълим ва туризм соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама этилди.
Учрашув якунлари бўйича ўзаро инвестицияларни жалб этиш, инновацияларни жорий этиш ва ўзаро савдони кенгайтириш мақсадида Эрон ҳудудларининг тадбиркорлик субъектлари ва хоразмлик ишбилармонлар ўртасида ўзаро шериклик алоқаларини ривожлантириш чораларини кўриш бўйича ниятлар билдирилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.