Бу ҳақда Эрон армияси операциялари қўмондони Маҳмуд Мусавий маълум қилди, деб хабар беради ria.ru.
“Душман Эроннинг ҳаво ҳужумидан мудофаа имкониятларини йўқ қилишга уринди ва бу уруш давомида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларимизнинг бир қисми шикастланди. Аммо қуролдошларимнинг саъй-ҳаракатлари туфайли шикастланган тизимлар (янгилари билан) алмаштирилди, олдиндан танланган жойларга ўрнатилди”, дея қўмондон сўзларидан иқтибос келтиради IRNA агентлиги.
Мусавий таъкидлаганидек, янги тизимларнинг ишлаш ҳудуди Эроннинг бутун ҳудудини қамраб олгани боис мамлакат ҳаво ҳудуди республика ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларининг тўлиқ ҳимоясида.