Бу ҳақда IRNA агентлиги хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Россия раҳбари ва юқори мартабали расмийлари билан АҚШ ва Исроилнинг Эрон Ислом Республикаси ҳудудига берган зарбалари билан боғлиқ минтақавий ва халқаро масалалар бўйича маслаҳатлашувлар ўтказиш ниятида.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова Эрон ташқи ишлар вазирининг Москвага келганини тасдиқлади, бироқ айнан кимлар билан учрашувлар режалаштирилганини айтмади, деб хабар беради report.az.
“Биз Эрон ташқи ишлар вазирининг музокаралар учун Москвага келганини тасдиқлаймиз”, деди у.